Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ота-оналар билан профилактик тадбир ўтказилди
4214
Божхона институтида таълим олаётган курсантларни маънавий-ахлоқий ҳамда жисмоний тайёрлаш, ҳуқуқий маданиятини ва ҳуқуқий онгини ошириш, уларда ватанпарварлик фазилатларини шакллантириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Ота-оналар билан профилактик тадбир ўтказилди

Курсантлар таълим олиши учун Божхона институтида барча шарт-шароитлар яратиб берилган. Улардан фақат билим олиш талаб этилади.

Самарқанд вилояти божхона бошқармасида Божхона институтининг 2-курс курсантларининг ота-оналари ва уларнинг яқинлари билан учрашув ўтказилди.

Унда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жасурбек Файзуллаев сўзга чиқиб, таълим даргоҳида ўқиш учун яратилган шарт-шароитлар, ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида батафсил ахборот бериб ўтди.

Шунингдек, учрашув давомида 2020-2021 ўқув йилининг баҳорги семестр якунлари бўйича ота-оналарга фарзандининг дарсларни ўзлаштириш кўрсаткичлари таништирилди. Бу борада ота-оналарнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари тингланди.

Божхона институти фаолиятига оид видеолавҳа ҳам намойиш этилди.

Курсантларнинг ота-оналари билан курсантларни салбий иллатлардан асраб қолиш, яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиш ҳамда уларни тўғри йўлга бошлаш борасида ўзаро ҳамкорлик белгилаб олинди.

2.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг