Ушбу талабларга қарамай, айрим йўловчилар белгиланган тартиб қоидаларга амал қилмасдан, божхона қонунбузилиши ҳолатларини содир этмоқда.
Хусусан, Самарқанд халқаро аэропорти орқали хорижга чиқиб кетмоқчи бўлган фуқаро Х.С. “яшил” йўлак орқали божхона назорати зонасидан ҳаракатланаётганда, унинг багаж сумкаси божхоначиларда шубҳа уйғотди.
Натижада, фуқарога тегишли бўлган багаж сумкаси холислар иштирокида кўздан кечирилди. Буни қарангки, фуқаро Х.С. божхоначиларни кўзини шамғалат қилган ҳолда, божхона назоратидан ўтиш пайтида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, ҳеч қандай ҳужжатларсиз жами 119 дона “Феназепам” номли психотроп таблеткаларини яшириб олиб чиқиб кетмоқчи бўлганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
25.06.2021