Мазкур йўналишдаги навбатдаги тадбир Чироқчи туманида ўтказилди. Тадбир давомида фуқаро Х.С. бошқарувидаги “Газель” русумли юк автотранспорт воситаси шубҳа остига олиниб, белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, мазкур автомашина юкхонасида сифати кафолатланмаган, чет давлатда ишлаб чиқарилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган 53 дона картон қутиларга жойлаштирилган умумий қиймати 220,3 миллион сўмлик 684 дона “Herbalife” ёзувли биологик фаол қўшимчалар борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
25.06.2021