Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда “Гербим - фахрим, ғурурим!” шиори остида тадбир ташкил этилди
2062
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинганлигининг 29 йиллигини нишонлаш мақсадида Андижон вилояти божхона бошқармасида ёшлар ўртасида давлат рамзларини чизиш ҳамда спортнинг шашка тури бўйича мусобақа ташкил этилди.
Андижонда “Гербим - фахрим, ғурурим!” шиори остида тадбир ташкил этилди

Тадбирда  асосан божхона ходимларининг 7-12 ёшли фарзандлари иштирок этишди.

Тадбирни Андижон вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Одилжон Бахромов очиб берар экан, ўз нутқида бу каби тадбирларни  ташкил этиш ёшлар  ўртасида  маънавий-ахлоқий муҳитни шакллантириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишга қаратилганлигига алоҳида тўхталиб ўтиб, иштирокчиларга зафарлар тилади.   

Муросасиз кечган мусобақа якунларига кўра Орифжонова Оминахон ва Нуралиев Ахрор фахрли ўринлар, Анваров Файзуллога эса мутлақ ғолиблик насиб этди.

Мусобақа ғолиблари ҳамда иштирокчилари бошқарманинг Касаба уюшмаси томонидан қимматбаҳо совғалари билан ҳам тақдирландилар.

Айтиш лозимки, республикамиз давлат рамзлари халқимизнинг шон - шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этиб, тинч ва осойишта, озод ва эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз ифодасидир. Республикамиз давлат байроғидаги рамзлар Ўзбекистон сарҳадида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқликни ҳамда юртимиз ҳудудида яшовчи 130 дан ортиқ миллат ва элатларнинг анъаналарини ўзида мужассамлаштирган.

Шу рамзлардан бири Давлат гербидир. Герб - бу бир давлатни бошқалардан ажратиб турадиган нишони, рамзи ва тимсолидир.

Давлатимиз герби 1992 йил 2 июлда Ўзбекистон Республикасининг Олий Кенгаши томонидан қабул қилинган қонун билан тасдиқланган. Шу сабаб, 2 июль – Ўзбекистон фуқаролари учун байрам сифатида қадрли ва унутилмас кунлардан бирига айланган.

Хулоса ўрнида айтш лозимки, гербимиз давлатимизнинг нафақат сиёсий, миллий, хўжалик, жуғрофий, этник ва бошқа ўзига хос хусусиятларини, балки бой тарихий анъаналарини ҳам ўзида мужассамлаштиргандир.

Андижон вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

2.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг