Хусусан, мазкур божхона постига хориждан келтирилган “мебель ишлаб чиқариш учун пластик қатламли қоғоз” товарларини “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштириш учун тақдим этилган электрон божхона декларацияси ҳамда юк ҳужжатлари асосида божхона кўриги ўтказилди.
Божхона кўриги давомида божхона юк декларациясида мазкур товарларнинг ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси кодлари нотўғри таснифланганлиги аниқланди.
Натижада, қиймати 570 млн. сўмлик товарлар вақтинча сақловга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
29.06.2021