Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар салкам 6,5 миллиард сўмлик “мато” операциясини фош этишди
1302
Бугун божхона органларида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларга тизимда қулай ва замонавий шарт-шароитларни яратиш, божхона тўловларидан тегишли тартибда имтиёзлар қўллаш борасида кўплаб самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Божхоначилар салкам 6,5 миллиард сўмлик “мато” операциясини  фош этишди

Бироқ, айрим қўштирноқ ичидаги тадбиркорлар ҳам борки, улар томонидан товар-моддий бойликларни юртимизга турли яширин йўллар билан олиб кириш, белгиланган божхона тўловларидан қочиш мақсадида турли қинғир ҳаракатларни амалга ошириш ҳолатлари учраб турибди. Божхона ходимлари эса бу каби найрангларни ўз вақтида фош этишмоқда.

Хусусан, Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси, Андижон вилояти божхона бошқармаси ҳамда “Андижон” ТИФ божхона пости ходимлари ўзаро ҳамкорликда катта миқдордаги товарларнинг юртимиз ҳудудига ноқонуний тарзда кириб келишининг олдини олишди. Аниқроғи, божхона постига вилоятда фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига хорижий мамлакатдан олиб келинган товар моддий бойликлари божхона кўригидан ўтказилди.

Кўрик давомида божхона расмийлаштируви учун тақдим этилган ҳужжатлар ходимларда шубҳа уйғотди. Ўрганишлар натижасида эса декларацияда “тўқимачилик матолари” деб кўрсатилган товарлар аслида “синтетик толалардан тайёрланган матолар” эканлиги маълум бўлди. Дастлабки хулосаларга кўра, мазкур матоларнинг қиймати 6 млрд. 412 миллион сўм эканлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида вақтинча сақловга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

29.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг