Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, мазкур қурилмаларни фақатгина Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида кўзда тутилган ҳолларда айрим ташкилотлар томонидан олиб кириш, реализация қилиш ва фойдаланишга рухсат берилган.
Шунга қарамай, жисмоний шахслар томонидан бу турдаги қурилмаларни божхона назоратидан яширинча олиб киришга уринишлар кўзга ташланмоқда. Ана шундай ҳолат Самарқанд вилояти божхона бошқармаси “Самарқанд аэропорти” чегара божхона постида аниқланди.
“Домодедово-Самарқанд” йўналиши бўйича Самарқанд халқаро аэропортига учиб келган фуқаро Б.Ш. божхона назоратидан “яшил” йўлак орқали ўтар экан, унинг безовталаниши божхона ходимлари эътиборини тортди.
Ўтказилган текширув давомида, унга тегишли бўлган қўл юклари орасида божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилинмаган, 1 дона учувчисиз учиш қурилмаси яширилганлиги фош бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
29.06.2021