Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ёшлар - Янги Ўзбекистон бунёдкори
1289
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 25 августда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси ёшлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, 30 июнь – Ўзбекистон Республикаси ёшлари куни этиб белгиланган.
Ёшлар - Янги Ўзбекистон  бунёдкори

“Ёшлар куни”нинг мамлакатимизда кенг нишонланиши ўсиб келаётган авлодни Ватанга садоқат руҳида тарбияловчи, уларни юксак марраларга чорловчи беқиёс рағбат бўлиб хизмат қилади.

Шу муносабат билан, божхона институтида “Ёшлар - Янги Ўзбекистон бунёдкори” мавзусида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Божхона институти бошлиғи В.Эргашев сўзга чиқиб, бугун мамлакатимизда ёшлар келажагига берилаётган эътибор, ёшларнинг келажак ҳаётлари учун ўқиш ва ўз иқтидорларини намойиш этишдаги имкониятлари, уларга яратилган шароитлар,  институт миқёсида улар эришаётган натижалар ҳақида гапириб, уларни “Ёшлар куни” байрами билан табриклади. Учрашув сўнгида институтда аъло баҳолари билан алоҳида ютуқларга эришган бир қатор курсантларга ташаккурнома ва фахрий ёрлиқлар тақдим этилди. Байрам муносабати билан тайёрланган концерт давомида Ватанпарварликни тараннум этувчи қўшиқлар ижро этилди.

 

 

1.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг