Ана шундай қинғирликларнинг яна бири Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида фош этилди.
Унга кўра, хориждан темир йўл контейнерида олиб келинган 3 турдаги енгил автомобиллар учун мўлжалланган ғилдирак дисклар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, мазкур контейнерда юкларга тегишли ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча бўлган, қиймати 260 млн. сўмлик 260 дона енгил автомобиллар учун мўлжалланган ғилдирак дисклари борлиги аниқланди.
Шунингдек, мазкур товарларга 24,7 млн. сўм миқдорда қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда
29.06.2021