Ривожланишга интилган ҳар бир жамиятда миллат кушандасига қарши кураш долзарб аҳамият касб этади.
Божхона органларида ҳам ушбу иллатга қарши муросасиз муҳитни шакллантириш, унинг барвақт олдини олиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида шахсий таркиб билан билан ташкил этилган тадбирда коррупция - миллат кушандаси, унга қарши кураш ҳар бир ходимнинг беминнат бурча эканлиги таъкидланди.
Тадбирда сўзга чиққан бошқарма раҳбарияти ва коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлиги бўлими бошлиғи бугунги “рақамли божхона” сари дадил қадам ташлаётган тизимда божхона ходимларининг бу жирканч иллатга қўл уришга асло ҳаққи йўқлиги, ҳар бир мансабдор шахснинг ҳалол, маъсулиятли, софдил ва адолатли бўлиб, ўз хизмат вазифаларини чин юракдан бажаришлари бўйича қатъий фикрлар билдиришди.
Шунингдек, тадбир давомида тизимда ходимларнинг хушёрликни ошириш, хизмат вазифаларига сидқидилдан ёндашиш масалалари ҳам талқин этилди.
30.06.2021