– “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик” шиори остида Ёшлар ойлиги ташкил этиш ва ўтказиш” мақсадида ташкил этилган мазкур спорт мусобақаси ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, шунингдек, ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спортга янада кенг жалб этишга қаратилган – дейди вилоят божхона бошқармаси бошланғич ташкилот етакчиси Жўрабек Хўжаниёзов.
Мусобақада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳарбий қисмлар ходимларидан ташкил топган 7 та жамоа қатнашиб, ўзаро беллашишди.
Кўтаринки ва ўзаро дўстлик руҳида ўтган ҳамда қизғин бахсларга бой бўлган мазкур мусобақа якунида вилоят божхоначилари фахрли II ўринни эгаллашди.
Ғолиб жамоалар диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан муносиб рағбатлантирилди.
28.06.2021