Айниқса, бу борада Президентимизнинг 2019 йил 27 май куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли Фармони муҳим дастурил амал бўлиб хизмат қилмоқда.
Ушбу фармон мазмун-моҳияти ва “Коррупцияга қарши курашиш барчамизнинг бурчимиз” мавзуси доирасида коррупциянинг салбий оқибатларини аҳолига етказиш мақсадида Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Амузанг” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан Термиз тумани Гулбаҳор маҳалласида аҳоли билан профилактик учрашув ташкил қилинди.
Ташкил этилган учрашувда, коррупция мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига путур етказувчи демократик институтларни заифлаштирувчи, ижтимоий тартибни бузувчи ва жамият ишончини поймол этувчи иллат сифатида таъкидланиб, мазкур иллатга барҳам беришда давлат органлари ва халқнинг ҳамкорлигини йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди. Бу каби учрашувлар аҳолининг ҳуқуқий онгини ўстириш ва шу орқали коррупция каби жамият кушандасига қарши курашишда ўз натижасини бермай қолмайди.
Учрашув сўнгида, тадбир иштирокчиларига божхона соҳасига оид таклиф ва мулоҳазалар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг 11-08 ва вилоят божхона бошқармасининг 76-225-24-26 рақамли ишонч телефонларига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.
2.07.2021