Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мини-футбол мусобақаларида божхоначилар фаол иштирок этишди
2281
Божхона ходимлари орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, шунингдек, спорт билан ҳамнафас хизматни ташкиллаштириш мақсадида Тошкент вилояти божхона бошқармасидаги “Ёшлар иттифоқининг” бошланғич ташкилоти ҳамда Ҳарбий сафарбарлик, фавқулодда вазиятлар ишлари ва жанговар тайергарлик гуруҳи ташаббуси билан тизимдаги ёш ходимлар ўртасида спортнинг “мини футбол” тури бўйича “Бошқарма бошлиғи кубоги” мусобақаси ташкил этилди.
Мини-футбол мусобақаларида божхоначилар фаол иштирок этишди

Мусобақада бошқарма аппарати ва таркибий тузилмалари ходимларидан ташкил топган 8 та жамоа қатнашиб, ўзаро беллашишди.

Кўтаринки ва ўзаро дўстлик руҳида ўтган ҳамда қизғин баҳсларга бой бўлган  мазкур мусобақа якунида бошқарма жамоаси ғолиб бўлиб, қолган 2 ва 3 ўринни олган Тошкент вилояти божхона бошқармасиниг пост ходимларидан ташкил этилган жамоаси  диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан муносиб рағбатлантирилди.

 

2.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг