Бугунги синовли кунларда халқ дардини тинглаш, уларни қийнаб келаётган муаммолардан хабардор бўлиш, бу муаммоларга ўз вақтида ечим топиш, божхона соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка етказиш, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Самарқанд вилояти телерадиокомпанияси “Очиқ мулоқот” кўрсатувининг навбатдаги сони тўғридан-тўғри эфирга узатилди.
«Бизнес-клиника» лойиҳаси кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ консультацияларни бериш ва давлатимиз раҳбарининг фармонларида назарда тутилган қўллаб-қувватлаш чоралари ҳақида тўлиқ ва ишончли маълумот етказиш мақсадида 2020 йил май ойида ишга туширилди.
Халқимиз орасида коррупция деб аталувчи иллат, бошқарув асосларини емирадиган, унинг аҳоли олдидаги обрўсига зиён етказадиган, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига дахл қиладиган жиноий ҳодисалардан бири ҳисобланади.
Мамлакатимизда яқин кунларда Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили ҳақида”ги Қонунининг қабул қилинганига ўттиз бир йил тўлади. Ҳар йили ушбу сана юртимизда ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.
“Яширин иқтисодиёт”нинг асосий омилларидан бири товарларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилиши, айирбошланиши ва божхона ҳудудида ҳаракатланишидир. Шу муносабат билан божхона органлари томонидан республикамизда “яширин иқтисодиёт”нинг улушини қисқартириш ва товарларнинг ноқонуний ҳаракатини олдини олиш борасида ҳам бир қатор чора тадбирлар амалга оширилмоқда.
Сифати кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотларини юртимизга ноқонуний олиб кириш ҳолатларига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Божхона органлари томонидан озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва сифатсиз истеъмол товарларининг мамлакатимизга турли йўллар билан кириб келишини олдини олиш ва уларни аниқлаш тизимли йўлга қўйилган.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчиликни жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5388-сонли Фармони билан 2019 йил 1 октябрга қадар импорт бўйича олиб кирилган мева-сабзавот маҳсулотларини ташишга ихтисослашган транспорт воситалари божхона тўловлари тўлашдан озод этилган эди.
Божхона тўловларини тўламаслик мақсадида юртимизга турли қинғир йўллар билан олиб келинаётган товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш борасида божхона органлари ходимлари томонидан мунтазам равишда тезкор қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.
Мамлакатимизга сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларнинг ноқонуний олиб кирилишига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан имтиёз асосида расмийлаштирилаётган транспорт воситаларининг қонуний божхона расмийлаштирувини таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
“Ургут” эркин иқтисодий зонаси давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 12 январдаги фармони билан ташкил этилган. Саноат зонаси учун вилоятнинг 5 та ҳудудидан 918 гектар ер майдони ажратилган.
Аҳолининг давлат идораларига бўлган ишончини янада ошириш, уларни қийнаб келаётган муаоммоларини ижобий ҳал этиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри “Истиқлол” истироҳат боғида Президент маслаҳатчиси Т.А.Худойбергенов бошчилигидаги ишчи гуруҳ иштирокида сайёр қабул ўтказилди.
Коррупция бу шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишида ифодаланади.
Тил – ҳар бир миллат маданиятининг ўзагидир. Шу сабабли ҳам тилнинг сақланиши халқ тараққиёти ва келажагини белгилайди. Тил халқни бирлаштиради, тарбиялайди, ўқитади, урф-одат, анъаналарини сақлайди.