Бугунги кунда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашишда муҳим ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилди. Бу борада аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чора-тадбирлар белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг қабул қилиниши, шу йўналишдаги ишларнинг самарадорлигини янада ошириш, қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш ва мамлакатимизнинг халқаро майдондаги ижобий обрў-эътиборини оширишга қаратилган муҳим вазифаларни белгилаб берди.
Мазкур йўналишда Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳам тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинган бўлиб, шахсий таркиб томонидан коррупцияга қарши муросасиз кураш ишлари мунтазам равишда олиб борилмоқда.
Хусусан, ходимлар, уларнинг ота-оналари ва яқин қариндошлари, шунингдек, соҳа билан алоқадор инсонлар билан тарбиявий профилактик суҳбатлар ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, бу иллатга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари бирдек масъуллиги, бу борада қонунбузилиш ҳолатларининг гувоҳи бўлганларида Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ишонч телефонига ёки бошқармада ташкил этилган 75 221-04-80 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари юзасидан тарғибот тадбирлари мунтазам ўтказилмоқда.
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
19.09.2020