Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида фуқаро У.Ж. бошқарувидаги “УАЗ-3303” русумли юк автомашинаси белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада ушбу юк автомашина юкхонасидаги хуфя жойларга сифати кафолатланмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 20 миллион сўмлик 816 дона энергетик ичимликлар яширилганлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Равшан Асқаров
Наманган вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати
Ёқуб Ўктамов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
20 бошқарма катта прокурори
19.09.2020