Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Салкам 3 млрд. сўмлик имтиёзлардан ноқонуний фойдаланишга бўлган уриниш фош бўлди
1134
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан имтиёз асосида расмийлаштирилаётган транспорт воситаларининг қонуний божхона расмийлаштирувини таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Салкам 3 млрд. сўмлик имтиёзлардан ноқонуний фойдаланишга бўлган уриниш фош бўлди

Жумладан, “Чуқурсой” ТИФ божхона постида  хорижий русумдаги иккита юк ташишга мўлжалланган автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, ҳар иккала автомашинада ҳам ўрнатилган рефрижераторли юкхона мазкур автотранспорт воситаларига тегишли эмаслиги, завод усулида ўрнатилмаганлиги ҳамда рефрижератор ускунасини ёқиш мосламалари йўқлиги, симлар рефрижератор ускунаси билан автотранспорт воситасига уланмаганлиги аниқланди.

Натижада юқоридаги ҳолат юзасидан умумий 591 миллион сўм божхона тўловлари ҳисобланди.

Яна бир ҳолатда “Тошкент-товар” ТИФ божхона постида ҳужжатларида 2019 йилда ишлаб чиқарилганлиги кўрсатилган махсус автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилганида, автомашина ҳужжатларда кўрсатилганидек 2019 йилда эмас, балки 2018 йилда ишлаб чиқарилганлиги, шунингдек, техник талаблари “ЕВРО 4” эмас, балки “ЕВРО 3”га тенг эканлиги маълум бўлди.

Натижада 2  млрд. 392 млн.сўм божхона тўловлари ундириладиган бўлди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

19.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг