Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сайёр қабул – фуқаролар муаммоларини ҳал этишда мақбул йўл
3318
Аҳолининг давлат идораларига бўлган ишончини янада ошириш, уларни қийнаб келаётган муаоммоларини ижобий ҳал этиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри “Истиқлол” истироҳат боғида Президент маслаҳатчиси Т.А.Худойбергенов бошчилигидаги ишчи гуруҳ иштирокида сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул – фуқаролар муаммоларини ҳал этишда мақбул йўл

Карантин талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда ўтказилган сайёр қабулда бир қатор давлат идоралари қаторида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Раҳбарияти ва ходимлари ҳам иштирок этишди.

Қабулга келган фуқаролар тегишли давлат идораларига ўзларини қийнаб келаётган долзарб муаммо ва саволлари билан мурожаат қилиб, уларнинг ечими бўйича тушунча ва тавсияларга эга бўлишди.

Хусусан, фуқаро Р.Рахматуллин анча вақтдан буён чет давлатда ишлаб чиқарилган “Toyota” маркали автотранспорт воситасини олиб келиш ниятида эканлигини билдирди. Фуқарога амалдаги қонунчилик талабларига кўра четдан олиб кириладиган автотранспорт воситаларидан ундириладиган божхона тўловлари бўйича батафсил маълумот берилиб, тўлов ҳажмининг  автотранспорт хусусиятларига боғлиқлиги ва ставкалари билан таништириб ўтилди.

Навбатдаги мурожаат эса фуқаро Т.Сарсенбаевдан келиб тушди.  У ўз фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида чет давлатлардан замонавий илғор металлоконструкцияларни олиб келса, божхона тўловлари ҳажмининг қандай бўлиши юзасидан мурожаат этди. Мазкур ҳолатда, божхоначилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукуматининг қарор ва фармонларига кўра, маълум тоифадаги товарларнинг олиб кирилишида тегишли талабларга қатъий риоя қилинганда божхона тўловларидан бериладиган имтиёзлар фуқарога батафсил тушунтирилди.

Сайёр қабул давомида шу ва шу каби бир қанча долзарб мурожаатлар жойнинг ўзида ижобий ечимини топди, божхона органларига ишга жойлашиш масаласи юзасидан қилинган мурожаатлар кўриб чиқилиши ва қонуний ҳал қилиниши бўйича тегишли таркибий тузилмаларга топшириқ берилиб, номзодларга тегишли тавсия ва тушунтиришлар берилди.

18.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг