Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кўмир остига яширилган 7104 дона салқин ичимликлар фош этилди
1424
Божхона органлари томонидан озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва сифатсиз истеъмол товарларининг мамлакатимизга турли йўллар билан кириб келишини олдини олиш ва уларни аниқлаш тизимли йўлга қўйилган.
Кўмир остига яширилган 7104 дона салқин ичимликлар фош этилди

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Ўзбекистон” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган, фуқаро Ж.И. бошқарувидаги  “DAF XF95” русумли юк автомашинаси юк кузатув ҳужжатларига кўра  импортга расмийлаштириш учун кўмир маҳсулотларини олиб кираётганлигини маълум қилган. Шундан сўнг, автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, автотранспорт воситасининг юкхонасига юкланган кўмир маҳсулотларининг остига, юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, умумий қиймати 60,4 миллион сўмлик 7104 дона салқин ичимликлар яширилгани аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

19.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг