Фикримиз исботи сифатида 1333 йили Хоразмга ташриф буюрган араб сайёҳи Ибн Баттута ўзининг “Саёҳатнома” асарида “Хоразм қовунининг дунёда тенги йўқ, қовун қоқисини савдогарлар ҳатто Хитойга, Ҳиндистонга олиб кетишади”, дея таърифлаган эди. Тарихий манбаларнинг гувоҳлик беришича, воҳада қовуннинг 400 дан зиёд навлари етиштирилган экан.
Полиз экинларини азалдан халқимизни турмуш фаровонлигини яхшилашдаги тутган ўрни ниҳоятда катта аҳамиятга эга бўлган. Табиатнинг бебаҳо шифобахш ва витаминларга бой бўлган бу экин тури инсон саломатлигига ҳам жуда катта таъсир кўрсатади. Бугунги кунда бу хуштаъм маҳсулотларимиз нафақат маҳаллий бозорларимизда, балки хориж бозорларида ҳам муносиб ўринни эгалламоқда.
Ҳозирда даладан йиғиб келинган қовун ва тарвузлар белгиланган ҳароратда маълум муддат музлатгичда сақланиб, кейин махсус транспорт воситаларида хорижга экспорт қилинмоқда.
– Замонавий музлатиш жиҳозлари қовуннинг кўриниши ва мазасига зарар етказмаган ҳолда узоқ муддат сақлаш имкониятини беради, — дейди вилоятда фаолият юритаётган “Rivoj ulgurji savdo” хусусий корхонаси иш бошқарувчиси И.Хўжаниёзов – Шунингдек, ўзига хос усулда қадоқланган “гулоби” “гурвак” қовунларимиз хорижлик харидорларга манзур бўлаётганидан хурсандмиз.
Вилоятда фаолият олиб бораётган экспортёр корхоналар ва фермер хўжаликлари томонидан экспорт товарларини ўз вақтида қисқа муддатда расмийлаштириб бериш бўйича вилоят божхона бошқармаси тасарруфидаги “Урганч” ва “Ҳазорасп” ЭИЗ ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида туну-кун хизмат ташкил этилган.
Экспорт қилинаётган полиз экинлари асосан тунда транспорт воситаларига ортилишини инобатга олсак, божхона постларида тадбиркорларимиз учун яратилган бу каби имкониятлар ўз ўрнида уларни вақти ва маблағи тежалишига ёрдам беради.
Маълумот ўрнида жорий йилнинг июнь ойидан бугунги кунга қадар вилоятдан 385,2 тоннадан зиёд бўлган, 124 минг АҚШ долларлик полиз экинлари (қовун ва тарвуз) давлатлар кесимида асосан Россия, Қозоғистон ва Грузия давлатларига экспорт қилинди.
Шу ўринда, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай масалалар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли “Ишонч телефони”га ёки Хоразм вилояти божхона бошқармасининг (62) 227-70-11 телефон рақамига мурожаат этишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.
18.09.2020