Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат қарор топтириш ўта долзарб масала бўлиб, гарчи уни бажариш доирасида масъул идоралар ва тузилмалар белгиланган бўлса ҳам, унинг тўлақонли рўёбга чиқиши учун ҳар бир фуқаро ўзида масъулият ҳис этса, қўйилган мақсад ва муддаолар ечими пайдо бўлади. Ҳар бир тадбиркорлик субъектлари ёки фуқаролар қаерда коррупцияга доир муаммога дуч келса, унинг ҳал этилишида масъул шахсларнинг тамагирлигига гувоҳ бўлганларида шароитга бўйсуниш, индамай кетавериш ёхуд чидаш ўрнига бу ҳақида тегишли идоралар ва масъул шахсларга хабар беришлари керак. Ана шундагина, бу иллатнинг ҳаётимиздан чиқиб кетишига эришиш мумкин.
Халқимизнинг том маънодаги адолат қарор топган жамиятда яшаши учун нафақат масъул шахслар, балки ҳар бир тадбиркор ёки фуқаро ўз ҳиссасини қўшиши зарур. Бу эса ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ва фуқароларимизда коррупцияга, аниқроқ айтганда, ҳар қандай қонунбузарликка нисбатан муросасизлик кайфияти, маданияти ҳамда ҳуқуқий онг шаклланишига ҳам боғлиқ. Чунки ҳар қандай қонунбузарликлар содир этилишига, кўпайишига кўп ҳолларда ўзимизнинг бефарқлигимиз, лоқайдлигимиз сабаб бўлиб келмоқда. Барчанинг якдиллиги, юрт тақдирига дахлдорлиги кучайиши ҳар қандай иллатнинг батамом барҳам топишига хизмат қилади.
Шу муносабат билан Давлат божхона қўмитаси тадбиркорлар ва фуқаролар коррупцияга алоқадор муаммолар ва муаммоли вазиятларга дуч келганларида Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ишонч телефонига ёки Фарғона вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган (73)244-67-31 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги ҳамда ҳолат юзасидан хабар берган фуқароларнинг шахси сир тутилиши кафолатланиши жамоатчиликка етказилмоқда.
18.09.2020