Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Кобальт”даги найранг иш бермади
1182
Мамлакатимизга сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларнинг ноқонуний олиб кирилишига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
“Кобальт”даги найранг иш бермади

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида фуқаро А.Х. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашина белгиланган тартибда тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, қиймати 18 миллион сўмлик  23 дона  чангютгичлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

19.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг