Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Юк машинасидаги найранг фош бўлди
1210
“Яширин иқтисодиёт”нинг асосий омилларидан бири товарларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилиши, айирбошланиши ва божхона ҳудудида ҳаракатланишидир. Шу муносабат билан божхона органлари томонидан республикамизда “яширин иқтисодиёт”нинг улушини қисқартириш ва товарларнинг ноқонуний ҳаракатини олдини олиш борасида ҳам бир қатор чора тадбирлар амалга оширилмоқда.
Юк машинасидаги найранг фош бўлди

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Доут-ота” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган фуқаро А.Р. бошқарувидаги “Mercedes Benz” русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашинада тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилмаган умумий қиймати 106 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ва товар моддий бойликлари мавжудлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

19.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг