Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Нексия”даги 84,6 миллион сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмаси фош бўлди
1298
Пандемия даврида аҳолининг дори-дармонларга бўлган эҳтиёжи ортишидан фойдаланиб қолиб, ноқонуний даромад орттиришга уринаётган шахслар ҳамон учраб турибди.
“Нексия”даги 84,6 миллион сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмаси фош бўлди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида, фуқаро М.О. бошқарувидаги “Нексия” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автоулов юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 84,6 миллион сўмлик, 2533 дона дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

19.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг