Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ов қуроли учун гильзалар олиб ўтишга уринган шахс фош бўлди
1256
Контрабанда предметларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Ов қуроли учун гильзалар олиб ўтишга уринган шахс  фош бўлди

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси “Наманган аэропорти” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан учиб келган фуқаро Х.А.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, унинг қора рангли сумкасида декларацияда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган
50 дона 12 мм. калибрли ов қуроли учун гильзалар борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу холат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

 

19.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг