Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
555 дона кийим кечакларни олиб ўтишга бўлган уриниш фош бўлди
1330
Божхона тўловларини тўламаслик мақсадида юртимизга турли қинғир йўллар билан олиб келинаётган товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш борасида божхона органлари ходимлари томонидан мунтазам равишда тезкор қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.
555 дона кийим кечакларни олиб ўтишга бўлган уриниш фош бўлди

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давом чегара олди ҳудида харакатланаётган фуқаро С.А. тўхтатилиб унинг юклари белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада унинг юклари орасида хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 72  миллион сўмлик 555 дона кийим-кечаклар борлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

19.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг