Унда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари, божхона хизмати подполковниги Жасурбек Файзуллаев бошчилигида бир гуруҳ божхона ходимлари иштирок этишди.
Дастлаб вилоят божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жасурбек Файзуллаев жорий йилнинг ўтган 8 ойи давомида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар ҳамда соҳадиги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида ахборот бериб ўтди.
Самарқанд вилоятининг ташқи савдо айланмаси жорий йилнинг 8 ойида 811,17 млн. АҚШ долларини ташкил этган. Шундан, экспорт – 170,98 млн. АҚШ доллари (21,08%), импорт – 640,18 млн.АҚШ доллари (78,92%)га тенг.
Ҳисобот даврида, вилоятда рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектлари томонидан 315,6 млн. АҚШ долларлик асбоб-ускуналар олиб кирилиб, “Эркин муомалага чиқариш” (импорт) божхона режимига расмийлаштирилган ва божхона тўловларидан 572,1 млрд. сўм имтиёзлар қўлланилган. Жорий йилнинг 15 сентябрь куни ҳолатига “Хавфни бошқариш” тизими орқали жами 27 826 та БЮДлар тегишли йўлакларга тақсимланган бўлиб, шундан 28,8 % (8016 та БЮД) “яшил” йўлакда, 39,7% (11057 та БЮД) “сариқ” йўлакда ҳамда 31,5% (8753 та БЮД) “қизил” йўлакда БЮДлар расмийлаштирилган.
Мазкур БЮДларда аниқланган 239 та хавфларни минималлаштириш чораларини кўриш натижасида давлат бюджетига 1 млрд. 630 млн. сўмдан ортиқ қўшимча божхона тўловлари ундирилган.
Шунингдек, вазни 148,35 минг тонна, қиймати 242,28 млн. АҚШ долларига тенг бўлган товар ва транспорт воситаларига нисбатан 6 386 та (шундан экспортда 1301та, импортда 6386 та)божхона кўриклари ўтказилган. Ўтказилган кўрик натижасида, ноқонуний товар ва транспорт воситаларини ташилиши билан боғлиқ 458,88 млн. сўмга тенг бўлган жами 31 та божхона қонунбузилиши билан боғлиқ ҳолатлар аниқланган.
Чегара божхона постлари орқали жами 185 838 нафар фуқаро ҳаракатланган бўлиб, шундан “Жартепа” чегара божхона пости орқали 114 256 нафар ва “Самарканд аэропорти” чегара божхона пости орқали 71 582 нафар фуқаро ҳаракатланган.
Шундан пандемия даврида “Самарқанд аэропорти” орқали 20 та чартер рейс орқали 4307 нафар фуқаролар учиб келган.
Амалга оширилган ишлар тўғрисида берилган ахборотдан сўнг кўрсатув давомида фуқаролардан келиб тушган саволларга божхоначилар Божхона кодекси ҳамда божхона қонун ҳужжатларига асосланган ҳолда тўлиқ ва тушунарли тарзда жавоблар қайтаришди.
Мурожаатларчилар асосан, хориждан автотранспорт воситалари олиб кириш тартиби, мева-сабзавотлар экспорти, чегара божхона постлари орқали товарларни олиб ўтиш нормалари ҳамда божхона органларига ишга кириш тартиби тўғрисида саволлар йўллашди.
Очиқ мулоқот якунида ҳар бир мурожаат ўз вақтида кўриб чиқилиши ҳамда барча мурожаатларга вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан ёзма жавоб берилиши таъкидланди.
19.09.2020