Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Янгиликлар
Андижонда божхоначилар “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида иштирок этмоқдалар Маданий-маърифий тадбирлар

Маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йилнинг 2 ноябридан 10 декабрига қадар дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” эълон қилинади.

7.12.2021

“Улуғ халқ қудрати жўш урган замон” мавзусида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди Маданий-маърифий тадбирлар

Давлат рамзлари ҳар бир мамлакатнинг суверенитети ва мустақиллигини ифодаловчи муқаддас тимсолдир. Ўзбекистоннинг давлат рамзлари халқимизнинг шон-шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этиб, шу юртда яшовчи ҳар бир фуқарога ғурур, фахр ва ифтихор бағишлайди. Озод Ўзбекистон фуқаролари учун мустақилликнинг муқаддас рамзлари — Давлат герби, Давлат байроғи, Давлат мадҳияси азиздир. Улар маънавиятнинг энг муҳим тимсолларидир. Шу боис, байроғимиз ёки гербимизга назар солганимизда ёки мадҳиямиз янграганда биз руҳан жўшқинликни, азму шижоатимиз ошганини, қалбимизда ғурур ва буюк истиқболга ишонч туйғусини ҳис этамиз.

7.12.2021

Сурхондарёда пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди Тезкор хабарлар

Божхона органлари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши кескин кураш олиб борилмоқда.

7.12.2021

144 миллион сўмлик пақилдоқларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди Тезкор хабарлар

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага карши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Тошкент шаҳри Чилонзор туманида пиротехника воситаларининг ноконуний айланувини олдини олиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилди.

7.12.2021

100 миллион сўмлик маиший техникаларни ноқонуний сақланиши фош этилди Тезкор хабарлар

Мамлакатимизда хуфиёна иқтисодиётнинг ривожланишини олдини олиш, товар-моддий бойликларини республика ҳудудига ноқонуний равишда кириб келиши, сақланиши ва айланишига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

7.12.2021

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси тадбиркорларга “мижозбай” тизими орқали амалий ёрдам кўрсатмоқда Божхоначи - тадбиркор таянчи

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2021 йил 8 апрель куни ўтказилган йиғилишда ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантиришга доир юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, тадбиркорларга сифатли хизмат кўрсатиш, ҳуқуқий маслаҳат бериш, уларга тўсиқ бўлаётган муаммоларни “мижозбай” ўрганиш мақсадида, Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган Ишчи гуруҳи томонидан Сирдарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти бошчилигида 2021 йил 30 ноябрь куни Гулистон шаҳри Инвестиция ва ташқи савдо бўлими ходими У.Аманов ва Савдо-саноат палатаси Гулистон шаҳар бўлими ходими Э.Жўраев ҳамда Гулистон шаҳрида жойлашган “Chelebi Textile” МЧЖнинг мутасадди раҳбарлари иштирокида “мижозбай” тизимида учрашув ўтказишди.

7.12.2021

Консерва маҳсулотларини яширинча олиб кириш фош бўлди Тезкор хабарлар

Аҳоли саломатлиги муҳофазаси – устувор мақсад. Бироқ, юртимизда бўлаётган ислоҳотларга бефарқ, айниқса, даромад илинжида ўзгаларнинг ҳаёти ва саломатлигини ҳам ўйламайдиган инсонлар афсуски орамизда учраб турибди. Божхона органлари томонидан эса бундай қинғир ишларнинг ўз вақтида олди олинмоқда.

7.12.2021

Заргарлик буюмларини ноқонуний олиб киришга бўлган уринишга чек қўйилди Тезкор хабарлар

Божхона органлари томонидан қимматбаҳо металл ва тошлардан ясалган заргарлик буюмларининг ноқонуний айланмасига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.

7.12.2021

“ISUZU”даги 106 миллион сўмлик найранг иш бермади Тезкор хабарлар

Божхона органлари томонидан мамлакатимизда яширин иқтисодиётнинг олдини олиш мақсадида товар-моддий бойликларининг ноқонуний олиб кирилиши, айланиши ва сақланишига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

7.12.2021

Божхона омборлари нима учун керак? Ҳуқуқий саводхонлик

Маълумки, мамлакатимизга импорт тарзида олиб кирилаётган товарларга тегишли рухсат этувчи ҳужжатлар, сертификатлар олингунга қадар, шунингдек, божхона тўловлари тўлангунга қадар товарлар вақтинча сақлов учун божхона омборларига жойлаштирилади.

7.12.2021

Андижонда “Коррупцияга қарши курашиш – Ватан тараққиётининг кафолатидир” мавзусида тадбир бўлиб ўтди Коррупцияга қарши кураш

Бугунги кунда жамиятни ташвишга солаётган энг глобал муаммолардан бири – коррупция балосидир. Мамлакатимизда ушбу иллатга қарши курашиш масаласига умумдавлат миқёсидаги вазифа сифатида қаралиб, унинг олдини олиш юзасидан изчил ва мунтазам ишлар олиб борилмоқда.

7.12.2021

Юк машинасидаги найранг иш бермади Тезкор хабарлар

Хорижда ишлаб чиқарилган, аммо божхона расмийлаштирувидан ўтганлиги ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, алкоголли ичимликлар нафақат ички бозордаги рақобат муҳитига, шунингдек юртдошларимизнинг саломатлигига ҳам салбий таъсир ўтказиши тайин.

6.12.2021

Ўзбекистон-Қозоғистон: божхона соҳасида муҳим битим имзоланди Халқаро ҳамкорликка оид хабарлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Республикасига амалга оширган давлат ташрифи иккала мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқда. Мазкур ташриф давомида икки томонлама ҳамкорликнинг турли соҳаларига доир 22 та ҳужжат имзоланди.

6.12.2021

Наманганда “Коррупция – ривожланишимизга тўсиқ” мавзусида семинар бўлиб ўтди Коррупцияга қарши кураш

Наманган вилоят божхона бошқармасида “9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни”га бағишланган антикоррупцион ҳафталик доирасида “Коррупция – ривожланишимизга тўсиқ!” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

6.12.2021

“Нукус” ТИФ божхона постида пресс-тур ташкил этилди Матбуот анжуманлари

Ҳозирги кунда божхона органларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, асосий кўрсаткичлар, келгусидаги режалар бўйича, шунингдек, тизимда очиқлик ва шаффофлик тамойили асосида олиб борилаётган ишлар ҳақида матбуот анжумани, пресс-тур ва брифинглар мунтазам ташкил этилиб келинмоқда.

6.12.2021

Божхона соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси: божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг қонунчиликка риоя этиши божхона тўловларининг тўғри ҳисобланиши гарови Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

Тошкент шаҳар божхона бошқармасида Давлат божхона қўмитаси Суриштирув ва маъмурий амалиёт бошқармаси томонидан "Божхона соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси: божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисларнинг қонунчиликка риоя этиши божхона тўловларининг тўғри ҳисобланиши гарови" мавзусида профилактик учрашув бўлиб ўтди.

6.12.2021

Мутахассислар томонидан соғлом турмуш тарзи мавзусида тадбир бўлиб ўтди Божхона органларида гендер тенглиги

Бухоро вилоят божхона бошқармасида "Соғлом турмуш тарзи ва оилада аёлнинг ўрни" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

6.12.2021

Қашқадарёда коррупцияга қарши курашиш мавзусида “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтди Коррупцияга қарши кураш

Қашқадарё вилояти божхона бошқармасида коррупцияга қарши курашиш йўналишида “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтди..

4.12.2021

3 декабрь-Халқаро ногиронлар куни: ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАДИ Тадбирлар

“Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14-октябрдаги 47/3-сонли қарорига асосан ҳар йили “ 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” сифатида республикамизда кенг нишонланиши йўлга қўйилган.

3.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг