Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Улуғ халқ қудрати жўш урган замон” мавзусида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
706
Давлат рамзлари ҳар бир мамлакатнинг суверенитети ва мустақиллигини ифодаловчи муқаддас тимсолдир. Ўзбекистоннинг давлат рамзлари халқимизнинг шон-шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этиб, шу юртда яшовчи ҳар бир фуқарога ғурур, фахр ва ифтихор бағишлайди. Озод Ўзбекистон фуқаролари учун мустақилликнинг муқаддас рамзлари — Давлат герби, Давлат байроғи, Давлат мадҳияси азиздир. Улар маънавиятнинг энг муҳим тимсолларидир. Шу боис, байроғимиз ёки гербимизга назар солганимизда ёки мадҳиямиз янграганда биз руҳан жўшқинликни, азму шижоатимиз ошганини, қалбимизда ғурур ва буюк истиқболга ишонч туйғусини ҳис этамиз.
“Улуғ халқ қудрати жўш урган замон”   мавзусида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Жонажон Ўзбекистонимиз мустақиллиги ва суверенитетининг асоси сифатида 1991 йил 18 ноябрда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги, 1992 йил 2 июлда “Ўзбекистон Республикасининг Давлатгерби тўғрисида”ги, 1992 йил 10 декабрда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги қонунлари қабул қилинди, давлат ва миллат рамзларининг конституционал асоси яратилди.

Жорий йилнинг 7 декабрь куни Ўзбекиcтон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти ташаббуси билан Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисидаги Қонуни қабул қилинган кун ҳамда Ўзбекистон қаҳрамони Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат марказида Улуғ халқ қудрати жўш урган замон мавзусида  маданий-маърифий тадбири бўлиб  ўтди. Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов, Божхона институти бошлиғи, божхона хизмати подполковниги Восид Эргашев, Фидокорона хизматлари учун ордени соҳибаси, шоир Аблулла Ориповнинг турмуш ўртоғи Ҳанифа Орипова, Ўзбекистон халқ артисти Замира Суюнова, Божхона институти профессор-ўқитувчилари ва курсантлар, ОАВ вакиллар иштирок этдилар.

Дарҳақиқат, ер юзида икки юзи элликка яқин давлатлар мавжуд бўлиб, ҳар бир мамлакатнинг ўз Давлат мадҳияси мавжуд. Ҳар бир мадҳия ўша халқнинг орзу-умидлари, озодлигининг ер курраси бўйлаб акс садо бериб туради. Улар билан бир қаторда акс садо бериб турган мадҳиямиз ҳеч кимдан кам эмаслигимиз ва кам бўлмаслигимизни кўрсатиб туради. 

Республика Маънавият ва маърифат маркази мўжаз тадбирлар залида ташкил этилган ушбу тадбирда сўз олган шоирлар, ёзувчилар, адабиётшунос олимлар томонидан Ўзбекистон қаҳрамони Абдулла Орипов сўзи, Мутал Бурхонов мусиқаси остида басталанган халқимиз қўшиғининг улуғворлиги, ўзида халқимизнинг тарихий орзу-умидлари яшаши, ҳар бир Ватан фарзанди Давлатимиз мадҳиясига муносиб эҳтиром кўрсатиши лозимлиги тўғрисида сўз юритдилар.

Тадбир давомида Божхона институтининг курсантлари томонидан Ватанни мадҳ этувчи шеърий чиқишлар, халқимиз эъзозидаги хонандалар томонидан куй-қўшиқлар янгради.

Токи Ватанимиз мадҳияси янграр экан, миллат бор, давлат бор, Ватан бор. Ўзбекистон фарзандлари қаерда бўлмасин, қандай натижаларга эришмасин Ватан Мадҳияси ер курраси аро янграйверади.

 

7.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг