Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сурхондарёда пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
644
Божхона органлари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши кескин кураш олиб борилмоқда.
Сурхондарёда пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда Узун туманида пиротехника воситаларининг ноқонуний айланувини олдини олиш мақсадида тезкор тадбир ўтказишди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Қ.Ф. тўхтатилиб, унинг қўлидаги полиэтилен пакет белгиланган тартибда текширилганда, пакет ичида жами 14 минг дона  пиротехника воситалари борлиги аниқланди ва ҳолат юзасидан процессуал хужжатлар расмийлаштирилди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

7.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг