Хусусан, давлат органлари фаолиятида қонунийликни таъминлаш жараёнидаги асосий вазифалардан бири ҳам айнан коррупция билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш, унга йўл қўймаслик ҳамда бундай салбий иллатга қарши самарали кураш олиб боришдан иборатдир.
Бўлиб ўтган тадбирда Андижон вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси адлия маслаҳатчиси Б.Хошимов ўз маърузаси билан иштирок этди.
Тадбир аввалида Андижон вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Эркин Райхонов сўз олиб, Республикамизда коррупциянинг олдини олиш ва унга чек қўйиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳамда келгусидаги вазифалар хусусида сўз юритар экан, ушбу иллатга қарши курашда доимо огоҳ бўлиб, ҳар бир давлат хизматчиси ёки фуқаро ўз ишига виждонан ёндашса, коррупциянинг аянчли оқибатларини тушунса, бу жиноятни камайишига эришиш мумкинлигини таъкидлаб ўтди.
Тадбир сўнгида жамиятда коррупцияга қарши муросасиз муҳитни шакллантириш бўйича таклифлар ўртага ташланиб, йиғилиш иштирокчиларига батафсил тушунтиришлар берилди.
7.12.2021