Жумладан, иккала мамлакат божхона хизматлари раҳбарлари энергия ресурларини ўзбек-қозоқ божхона чегарасидан олиб ўтилишида биргаликда божхона назоратидан ўтказиш тўғрисида Битимни имзолашди.
Мазкур келишув божхона чегарасидан қувур транспортида ва электр узатиш линиялари орқали олиб ўтиладиган энергоресурсларнинг божхона назоратини самарали ташкил этишда муҳим аҳамият касб этади.
Битимга мувофиқ 7 та газ ва 6 та электр энергиясини ўтказиш нуқталарида ҳамкорликда назорат олиб борилиши кўзда тутилмоқда. Шу боисдан томонлар имзолаган битим Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат чегаралари орқали қувур транспортида ва электр узатиш тармоқлари орқали газ ва элетр энергиясининг божхона расмийлаштируви жараёнларида шаффофликни ва самарали божхона назоратини, статистик маълумотларнинг бирхиллигини таъминлаш ҳамда божхона расмийлаштируви жараёнларида янада қулайлик ва енгилликлар яратишга хизмат қилади.
Божхона органлари бир-бирларига божхона юк декларациялари ва энергия ресурсларини божхона назорати бўйича ёрдам кўрсатадилар, шу жумладан божхона органлари ходимларини божхона декларациялари ва энергия ресурсларини божхона назорати бўйича ўқитиш ва малакасини оширишда амалий ёрдам берадилар.
Ташриф доирасида божхона соҳасидаги иккитомонлама ҳамкорликнинг бошқа йўналишлари юзасидан ҳам ўзаро фикр алмашилди ва истиқболдаги режалар белгилаб олинди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон божхона хизматларининг бошқа соҳаларда ҳам фаол ҳамкорлик муносабатлари йўлга қўйилган. Жумладан Ўзбекистоннинг энг йирик ўтказиш пунктлари Қозоғистон билан чегарада жойлашган бўлиб, “Даут-ота”, “Яллама”, “Навоий”, С.Нажимов” ва “Сирдарё” чегара божхона постлари ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси чегаралари орқали харакатланган автотранспорт воситаларининг 45% ва темир йўл транспортининг 80% Қозоғистон билан чегарадош божхона постлари орқали харакатланади. Пандемия даври бўлиши қарамасдан хозирда бир кунда ўртача 1150 та автотранспорт ва 1400 та темир йўл вагонлари чегара постларимиз орқали харакатланмоқда.
Сўнгги 3 йилда иккала мамлакат ўртасидаги автоташувларнинг ўзи салкам 2 баробарга ортгани ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик тобора кенгаяётганини кўрсатади.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
6.12.2021