Шунга қарамай айрим фуқаролар амалдаги тартибларни бузган ҳолда алкоголли маҳсулотларни республикамизга олиб киришга бўлган ноқонуний уринишлари ҳамон учраб турибди.
Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона постига кириб келган фуқаро Ш. Р. бошқарувидаги “DAF FT XF 105” русумли, юк автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, автомашинада оғзаки сўровда айтилмаган ва йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган 3,8 грамм марихуана гиёҳвандлик воситаси ҳамда 12 дона идишда алкоголли ичимликлар яширилганлиги аниқланди.
Яна бир ҳолатда, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона постига кириб келган фуқаро М.Ғ. бошқарувидаги “DAF” русумли юк автомашинаси божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, автомашина кабина қисмидаги ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, 30 дона 0,75 литрлик алкоголли ичимликлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
6.12.2021