Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
100 миллион сўмлик маиший техникаларни ноқонуний сақланиши фош этилди
609
Мамлакатимизда хуфиёна иқтисодиётнинг ривожланишини олдини олиш, товар-моддий бойликларини республика ҳудудига ноқонуний равишда кириб келиши, сақланиши ва айланишига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
100 миллион сўмлик маиший техникаларни ноқонуний сақланиши фош этилди

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда товар моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида, фуқаро Ҳ.Б.нинг Фарғона туманидаги яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, хонадонда хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 100 миллион сўмлик 400 дона дазмоллар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

7.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг