Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мутахассислар томонидан соғлом турмуш тарзи мавзусида тадбир бўлиб ўтди
2802
Бухоро вилоят божхона бошқармасида "Соғлом турмуш тарзи ва оилада аёлнинг ўрни" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Мутахассислар томонидан соғлом турмуш тарзи мавзусида тадбир бўлиб ўтди

Тадбирда Республика маънавият ва маърифат маркази Бухоро шаҳар бўлинмаси мутахассислари, Бухоро шаҳар бош отинойиси Р.Бахранова, Оилавий поликлиника шифокори О.Эргашовалар иштирок этдилар.

Шундан сўнг, сўз олган Бухоро шаҳар бош отинойиси Р.Бахронова ва оилавий поликлиника шифокори О.Эргашовалар фаровон турмуш ва аҳил оиладан эса бевосита, соғлом фарзанд дунёга келиши, уларнинг келажаги ҳақида кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик тўғрисида гапириб ўтдилар. Оила бу жамият асоси, улкан ижтимоий куч ҳисобланади. Унда аждодларимиз мероси, бугунимизнинг ойдин саҳифалари, эртанги кунимиз умиди борлиги тўғрисида, биз шу оилада келажагимиз эгалари миллатимиз ворисларини тарбиялаш муҳимлигини таъкидлаб ўтилди.

Тадбирдан кўзланган мақсад соғлом турмуш тарзи, бу — ҳар қандай касалликлар профилактикаси ва саломатлик, куч-қувват гаровидир. Инсоннинг турли қирраларини ривожлантириш, муваффақиятга эришиш соғлом турмуш тарзи қоидаларига риоя этган одам оиласи, меҳнат жамоаси, умуман, жамиятда ўз ўрнига эга бўлади, турли мураккаб вазиятларни енгиб ўтиш, ҳаёт қийинчиликлари олдида ўзини йўқотмасликка ўрганади. Жамиятимиз мустаҳкам таянчи бўлмиш оила нафақат эртанги кун шахсларини тарбиялайди, балки ватан ва эртанги кун учун қайғура олиш қобилиятини ҳам шакллантира олиши шубҳасиздир.

6.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг