Тадбирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ҳамда диний идора вакиллари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Тадбирни вилоят божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари И.Жалолов очиб бериб кун тартибидаги мавзу юзасидан сўзга чиқиб, тизимда коррупцияга қарши курашиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар юзасидан батафсил маълумот бериб ўтди.
Шундан сўнг, тадбир давомида сўзга чиқганлар жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат қарор топтириш ўта долзарб масала эканлиги, гарчи уни бажариш доирасида масъул идоралар белгиланган бўлса-да, унинг тўлақонли рўёбга чиқиши учун ҳар бир фуқаро ўзида масъулият ҳис этиши тўғрисида гапириб ўтишди.
Шунингдек, сўзга чиққанлар мамлакатимизда давлат хизматчилари ўртасида коррупцияни олдини олиш мақсадида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, давлат хизматчилари учун ташкил қилинаётган ижтимоий таъминот ҳамда коррупция жиноятига белгиланган жазо ва унинг оқибатларига алоҳида тўхталиб ўтдилар.
Ўзаро савол жавоб тарзида ўтказилган тадбирда иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар берилди.
6.12.2021