Тошкент халқаро аэропорти орқали юртимизга хорижий авиарейс билан учиб келган фуқаро Н.Б. ва А.С.ларнинг юклари ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, уларнинг ичида божхона назоратига тақдим этилмаган ва ходимнинг оғзаки сўровида айтилмаган умумий оғирлиги 569 граммлик кумушдан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
Хозирда мазкур товарлар вақтинча сақловга олиниб, суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
7.12.2021