Унда, вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи С.Назаров, адлия бошқармаси масъул ходими А.Жўраев, вилоят ҳудудида фаолият олиб бораётган ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва божхона ходимлари иштирок этди.
Тадбир, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши томонидан тасдиқланган “9-декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш” кунига бағишланган Аксилкоррупция ҳафталиги доирасида ташкил этилди.
Дастлаб, вилоят божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари О.Махмадалиев сўзга чиқиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда, хусусан божхона органларида коррупцияга қарши курашиш йўналишида қилинган ишлар юзасидан маълумот бериб ўтди.
ШУнингдек тадбирда хавфни бошқариш тизими ҳамда бошқармада “Масофавий электрон декларациялаш” божхона постининг ишга туширилиши, вилоят тадбиркорлари томонидан ижобий кутиб олингани таъкидланди.
Сабаби, бугунги кунда жараёнларда тақдим этилаётган божхона юк декларациялари масофадан туриб онлайн божхона расмийлаштирувидан ўтказилмоқда.
Бу эса тадбиркор ва божхона ходимининг ўзаро учрашмаслигига, яъни ўз навбатида юзага келиши мумкин бўлган коррупцион ҳолатларни олдини олади.
Шунингдек, маъруза давомида бу борада ҳали қилиниши лозим бўлган ишларга ҳам тўхталиб, ушбу иллатнинг олдини олишда, аввало, давлат идораларининг очиқ ва шаффофлигини таъминлаш муҳим эканлиги таъкидланди.
Тадбир давомида, вилоят прокуратураси ва адлия бошқармаси масъуллари ҳам ўзларининг кун тартибидаги мавзу юзасидан маърузалари билан иштирок этиб, бу иллатнинг оқибатлари, бартараф этиш омиллари ҳамда келгусида коррупцияга оид қонун ҳужжатларга киритилиши назарда тутилган ўзгариш ва қўшимчалар ҳақида маълумот берди.
Тадбирда кун тартибидаги масала юзасидан иштирокчиларни қизиқтирган саволларга тегишли мутахассислар томонидан жавоблар қайтарилди.
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
4.12.2021