Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда божхоначилар “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида иштирок этмоқдалар
833
Маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йилнинг 2 ноябридан 10 декабрига қадар дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” эълон қилинади.
Андижонда божхоначилар “Яшил макон”  умуммиллий лойиҳасида иштирок этмоқдалар

Мазкур умуммиллий лойиҳа доирасида манзарали дарахтлар экиш акциясида Андижон вилояти божхона бошқармасининг бир гуруҳ кўнгилли ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқдалар.

Вилоят божхона бошқармасининг бир гуруҳ ходимлари Андижон шаҳрида жойлашган Ички ишлар бошқармаси қошидаги “Пахтаой” мактабгача таълим ташкилотида ташкил этилган эко-акция доирасида 200 дан ортиқ манзарали ҳамда мевали кўчатларни ерга қададилар.

Ўйлаймизки, ҳозирда ерга қадалган мазкур кўчатларнинг меваларидан, соя-салқинидан келгусида болажонларимиз ўйнаб кулишади, бахтиёр онларини мазмунли ўтказадилар. Шубҳасиз бугун экилган бир дона ниҳол эрта катта дарахтга айлангач, олаётган нафасимиз мусаффолиги таъминланади.

Божхона ходимлари мактабгача таълим ташкилотига нафақат манзарали дарахт кўчатларини олиб келишди балки болажонларнинг кайфиятига янада кайфият қўшадиган турли хил ўйинчоқлар улашдилар.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки,  Муҳтарам Президентимиз “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва шу орқали туман, шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш ташаббусини олға сурдилар.

Андижон вилояти божхона бошқармаси 
 Ахборот хизмати

 

 

 

7.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг