Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Консерва маҳсулотларини яширинча олиб кириш фош бўлди
663
Аҳоли саломатлиги муҳофазаси – устувор мақсад. Бироқ, юртимизда бўлаётган ислоҳотларга бефарқ, айниқса, даромад илинжида ўзгаларнинг ҳаёти ва саломатлигини ҳам ўйламайдиган инсонлар афсуски орамизда учраб турибди. Божхона органлари томонидан эса бундай қинғир ишларнинг ўз вақтида олди олинмоқда.
Консерва маҳсулотларини яширинча олиб кириш фош бўлди

 Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара божхона постига кириб келган фуқаро   Р.У. бошқарувидаги “Mersedec Benz Actros” русумли  бўлган автотранспорт воситаси божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, автотранспорт воситасининг салон қисмида оғзаки сўровда айтилмаган ва йўл юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган,  умумий қиймати 60 350 000 сўмлик 710 дона консерва маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

7.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг