Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
3 декабрь-Халқаро ногиронлар куни: ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАДИ
2485
“Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14-октябрдаги 47/3-сонли қарорига асосан ҳар йили “ 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” сифатида республикамизда кенг нишонланиши йўлга қўйилган.
3 декабрь-Халқаро ногиронлар куни: ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАДИ

Шу муносабат билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Миллий кинология маркази бошланғич ташкилоти ташаббуси ҳамда марказ хотин қизлар ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани Кенгаши билан Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида Янги Чоштепа МФЙ худудида яшовчи Тошкенжонов Муҳаммадюусуф, Қобилжонов Муҳаммад ва Каримжонова Камолаларни байрам билан табриклаб холидан хабар олинди.

Ушбу кунни нишонлашдан асосий мақсад биз бутун дунёда амалга ошириладиган дастур ва лойиҳаларда ногиронлар бошқа ногирон бўлмаган кишилар билан тенг ҳуқуқлилик асосида иштирок этишини, имконияти чекланганларнинг манфаатлари, ҳуқуқлари инобатга олинишини, барча мамлакатларда ногиронларнинг қадр-қимматини ҳимояловчи қонунлар ва тартиб-таомилларнинг жорий этилишини таъминлаб, барча учун очиқ ва дўстона бўлган жамият қуришдан иборатдир.

Инсонларга меҳр улашиш, уларга бир лаҳзалик шодлик бахш этиш инсонийликнинг олий кўринишидир, шу боисдан барчани бир-бирига меҳрли бўлиши тилакдошимиз.

 

3.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг