Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“ISUZU”даги 106 миллион сўмлик найранг иш бермади
765
Божхона органлари томонидан мамлакатимизда яширин иқтисодиётнинг олдини олиш мақсадида товар-моддий бойликларининг ноқонуний олиб кирилиши, айланиши ва сақланишига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
“ISUZU”даги 106 миллион сўмлик найранг иш бермади

Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими тезкор ходимлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда олдиндан олинган тезкор маълумотлар асосида Ғиждувон туманида тезкор тадбир ўтказилди.

 Тадбир давомида, фуқаро М.М бошқарувидаги “ISUZU” русумли автотранспорт воситаси Ғиждувон туманида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, автомашинада, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 106 миллион сўмлик тамаки маҳсулотлари ва дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

7.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг