Мазкур учрашувда, Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 4 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги 720-сон Қонуни билан киритилган ўзгартиришлар ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 фвралдаги “Божхона аудитини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 101-сонли қарорининг мазмун-моҳияти тўғрисида бўлиб ўтиб, бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлашда берилаётган кенг имкониятлар ва божхона аудити бўйича алоҳида тўхталиб ўтилди.
Ишчи гуруҳ томонидан корхонанинг ишлаб чиқариш бўйича ўрганишлари жараёнида, ҳозирда “Chelebi Textile” МЧЖ томонидан жами 170 нафар ишчи ўрин яратилган бўлиб, 2021 йил давомида жами 1,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган трикотаж маҳсулотлари Россия Федерациясига экспорт қилинганлиги маълум бўлди.
Шунингдек, учрашув сўнгида “Chelebi Textile” МЧЖнинг келгусида экспорт-импорт операциялари бўйича божхона ходимлари томонидан яқиндан амалий ёрдам кўрсатилиши бўйича келишиб олинди.
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
7.12.2021