Тезкор тадбир давомида, фуқаро К.С. ўзининг бошқарувидаги “Nexia3” маркали автотранспорт воситасига “VOLKSWAGEN” русумли автотраспорт воситасидан хорижда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 144 млн. сўмлик 10 дона картон қутиларда жами 288 000 дона пиротехника воситаларини қайта юклаётган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
7.12.2021