Божхона органлари томонидан қимматбахо металл ва қимматбахо тошлардан ясалган заргарлик буюмларини ноқонуний равишда олиб ўтишга бўлган уринишларнинг ўз вақтида олди олинмоқда.
1.03.2021
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилояти “Динамо” жисмоний тарбия-спорт жамияти кенгаши аъзолари ўртасида спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича мусобақа ташкил этилди.
1.03.2021
Давлатимиз раҳбарининг “2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилоятининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасида спортнинг турли йўналишлари ҳамда маънавий-маърифий соҳадаги имкониятларини синовдан ўтказиш бўйича мусобақалар ташкил этилди.
1.03.2021
Давлат божхона хизмати органлари томонидан тилла ва заргарлик буюмларининг божхона чегаралари орқали ноқонуний равишда олиб ўтилишига қарши қаратилган чора-тадбирлар мунтазам давом эттирилмоқда.
1.03.2021
Мамлакатимизда гиёҳвандлик воситалари савдоси ва истеъмолига қарши кескин чоралар кўрилаётган бўлса-да, ҳаётга енгил-елпи кўз билан қаровчи айрим ёшларнинг ҳамон бу оғу комига тушиб қолаётгани ачинарлидир.
1.03.2021
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси асосида Сурхон воҳасига хорижий инвесторларни жалб этиш, уларга янада қулайликлар бериш учун Афғонистон Ислом Республикаси ҳамда Сурхондарё вилояти чегара олди ҳудудида “Термиз” эркин иқтисодий зонаси ва “Термиз халқаро савдо маркази” ташкил этилаётганлиги ҳар икки мамлакат ишбилармон доиралари учун қулай шароитлар яратади. Бу эса қўшни Афғонистон билан ташқи савдо ҳажмини ортишига ва икки давлат муносабатларини янада мустаҳкамланишига олиб келади.
1.03.2021
Ўзбекистонда ёшлар билан ишлаш, уларнинг манфаатини ҳимоя қилиш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг сиёсий, ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, сиёсий жараёнларга фаол жалб қилиш, ёшлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бугунги кундаги долзарб масаладир.
1.03.2021
Жорий йилнинг 25 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Божхона аудитини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 101-сон қарори қабул қилинди.
1.03.2021
Мамлакатимизда спортни кенг оммалаштириш бўйича олиб борилаётган изчил ислоҳотларга жавобан божхона органлари тизимида ҳам соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт мусобақаларини тизимли ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
28.02.2021
Божхона органлари ходимлари томонидан доимий тарзда ёш авлод вакиллари билан учрашувлар, давра суҳбатлари ва кўргазмали чиқишлар амалга оширилиб келинмоқда.
28.02.2021
Инсон учун энг азиз неъматлардан бири шубҳасиз, соғлиқдир. Мамлакатимизда спорт ва жисмоний тарбияга қаратилаётган юксак эътибор замирида ҳам айнан саломатликни таъминлаш, руҳий баркамоллик каби эзгу ғоялар мужассам.
28.02.2021
Халқимизда бола тарбияси оиладан бошланади деган нақл бор. Зеро, ёш авлодни баркамол, етук бўлиб вояга етишида оила муҳим аҳамият касб этади. Бугун эса ёшларга келажакда малакали кадр бўлиб етиши учун жиддий эътибор қаратилмоқда ҳамда бу борада кўплаб тадбирлар, учрашувлар ўтказилиб келинмоқда.
28.02.2021
Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ходимларнинг оила аъзолари билан йиғилиш ташкил этилди. Унда вилоят бошқармаси раҳбарияти, шахсий таркиб ва уларнинг оила аъзолари иштирок этдилар.
28.02.2021
Божхона ходимларининг билим савияси ва профессионал касб маҳоратини янада ошириш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
27.02.2021
Қашқадарё вилояти божхона бошқармасида ходимларнинг жисмоний тайёргарлигига доимий равишда эътибор қаратилиб келинмоқда. Бу эса ходимларнинг кундалик фаолиятида белгиланган вазифаларни амалга ошириши учун нафақат руҳан кучли ва чидамли, балки жисмонан бақувват ва соғлом бўлишга туртки бўлмоқда.
27.02.2021
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси масъул таркибий тузилмалари ва бошқарма хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилоти томонидан тизимда хизмат олиб бораётган хотин-қизларнинг саломатлигини таъминлаш ҳамда тиббий билимлар даражасини янада ошириш юзасидан доимий равишда амалий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
27.02.2021
Божхона органлари томонидан контрабанда ва божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
26.02.2021
Сифати кафолатланмаган парфюмерия воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона идоралари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
26.02.2021
Божхона органлари томонидан товар-моддий бойликларнинг республикамиз ҳудудига ноқонуний кириб келишини олдини олишга қаратилган чора-табдирлар мунтазам давом этирилмоқда.
26.02.2021
Аҳолининг дори воситаларига бўлган эҳтиёжидан мўмай даромад орттириб қолиш мақсадида фойдаланишга уринаётган шахсларнинг ноқонуний ҳаракатларига божхоначилар томонидан ўз вақтида чек қўйилди.
26.02.2021