Айни шу масалада Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар Кенгашидаги Ҳарбий қисмлардаги бошланғич ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи С.Исмоилов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” қўмита раиси ўринбосари О.Собитов ҳамда ёш божхоначилар иштирокида учрашувда ташкил этилди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” қўмита раиси ўринбосари Отабекхўжа Собитовнинг таъкидлашича, фаол ва ташаббускор ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган "Социал лифт" тамойили асосида 2017-2020 йиллар давомида 918 нафар ёшлар юқори лавозимларга тайинланган.
Шунингдек, учрашувда давомида Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг мазмун моҳияти, устувор йўналишлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва халқимизга Мурожаатномасида ёшларни қўллаб қувватлаш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида белгилаб берилган вазифалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдириб ўтилди.
Жасурбек ИБОДУЛЛАЕВ,
Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг
Тошкент шаҳар божхона бошқармасидаги
бошланғич ташкилоти етакчиси
1.03.2021