Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Заргарлик буюмларини чақалоқ аравачасига яширган ҳолда олиб ўтишга уринган фуқаро тўхтатиб қолинди
1130
Божхона органлари томонидан қимматбахо металл ва қимматбахо тошлардан ясалган заргарлик буюмларини ноқонуний равишда олиб ўтишга бўлган уринишларнинг ўз вақтида олди олинмоқда.

Хусусан, «Тошкент халқаро аэропорти» чегара божхона постида «Истамбул-Тошкент» йўналиши бўйича учиб келган фуқаро К.И.нинг безовталаниши  инспекторларнинг эътиборини тортади.

Шундан сўнг ушбу фуқаронинг вояга етмаган фарзандининг болалар аравачаси божхона кўригидан ўтказилганида, унинг ичида божхона назоратидан яширилган 195 гр. тилладан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди. Ушбу буюмларнинг жисмоний шахслар учун белгиланган божхона тўловларисиз олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган қисми, яъни дастлабки ҳисоб-китобларга кўра қиймати 22.7 млн. сўмга тенг 65 грамм тилладан ясалган заргарлик буюмлари ушлаб қолинди.

Эслатиб ўтамиз Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги “Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3512 сонли қарорига мувофиқ жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига 65 граммгача бўлган қимматбахо металл ва қимматбахо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари божхона тўловларисиз олиб кирилиши мумкин.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

 

1.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг