Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Вагонларда яширилган контрабанда предметлари фош бўлди
1185
Божхона органлари томонидан контрабанда ва божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Вагонларда яширилган контрабанда предметлари фош бўлди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Бекобод” темир йўл чегара божхона пости ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида қўшни мамлакатдан юртимизга кириб келган поезд таркиби ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилганида, таркибдаги енгил автомобил ташишга ихтисослашган вагоннинг иккинчи қаватининг хуфия жойларида 2 дона “Smith & Wesson” ёзувли пистолет магазини, 13 дона 9 мм. калибрли «luger win» ёзувли, ташқи кўринишидан жанговор патронлар, 1 дона 9 мм. калибрли “wiss 10” ёзувли жанговор патрон ва 5 дона 9 мм. калибрли “luger sig” ёзувли травматик патронлар, шунингдек, ушбу ашёлар топилган жойдан 2-3 метр узоқликдаги бошқа бир бўшлиқда 1 дона лазерли нишонга олиш мосламаси борлиги аниқланди.     

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

26.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг