Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича ғолибликни қўлга киритишди
1475
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилояти “Динамо” жисмоний тарбия-спорт жамияти кенгаши аъзолари ўртасида спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича мусобақа ташкил этилди.

Ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар ўртасида ташкил этилган мазкур мусобақадан кўзланган асосий мақсад, ходимларнинг тезкор ва одилона қарор қабул қила олиш маҳоратларини мустаҳкамлаш ҳамда вазиятни тўғри баҳолай олишга чиниқтиришдан иборатдир.

Юқори савияда ташкил этилган мазкур спорт мусобақаси кўтаринки ва ўзаро дўстлик руҳида ўтди ҳамда қизғин беллашувларга бой бўлди. Ўтказилган беллашувларда Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимларидан иборат жамоа ҳам муносиб беллашиб, ўзларининг маҳоратлари, ақлий салоҳияти ва чаққонлигини намоён қилишди ҳамда фахрли 1- ва 2- ўринни эгаллашди.   

1.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг