Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда ёшлар билан учрашувлар ташкил этилди
5052
Божхона органлари ходимлари томонидан доимий тарзда ёш авлод вакиллари билан учрашувлар, давра суҳбатлари ва кўргазмали чиқишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Наманганда ёшлар билан учрашувлар ташкил этилди

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармасининг бир гуруҳ ходимлари томонидан вилоятнинг Наманган туманида жойлашган 11-сонли ҳамда Поп туманидаги 54-сонли умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчи ёшлари билан “Мен Ватанимга хизмат қиламан!” мавзусида учрашувлар ташкил қилинди.

Учрашувларда, божхоначилар бугунги кунда юртимизда ёшларни ўзлари севган касб-хунарга эга бўлишлари ва ўқиб-изланишлари учун яратиб берилаётган имкониятлар ҳамда ушбу имкониятлардан тўғри фойдаланган ҳолда бирор бир касб эгаси бўлиш орқали ўз ватанига нафи тегадиган инсон бўлиб етишиш тўғрисида таъкидлашди.  

Шу билан бирга, ёшларга, божхона ходими бўлишлари учун қўйиладиган талаблар, чуқур ўзлартирилиши лозим бўлган фанлар ҳамда божхона хизмати ҳақида умумий маълумот ва тушунчалар берилди.

Тадбир якунида ўқувчи ёшлар ҳам ўз фикрларини билдиришиб, ёшлардан кўпчиликлари келажакда божхоначи бўлиш истаги борлигини айтиб ўтишди.

 

28.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг